“Барселона” дарвозабони жароҳат олди
Спорт
−
07 Январь 3723 1 дақиқа
“Барселона” жамоаси дарвозабони Марк-Андре Тер Штеген жароҳат олди ва жамоанинг Саудия Арабистонидаги лагерини тарк этди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
Манбага кўра, германиялик дарвозабон тиббий кўрикдан ўтиш учун Барселонага қайтган ва унинг ўрнига таркибга Диего Кочен жалб қилинган. Маълумотларга кўра, Тер Штеген машғулотлар давомида жароҳат олган ва у январь ойидаги ўйинларда иштирок этмаслиги мумкин.
Ҳозирда жамоа Испания Суперкубоги ярим финал учрашуви ва эҳтимолий финал учрашувини ўтказиш учун Саудия Арабистонида бўлиб турибди. “Барселона”нинг ярим финал доирасидаги “Атлетик Билбао”га қарши ўйин бугун, 7 январь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” дарвозабони Марк-Андре Тер Штеген мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида Каталониянинг бошқа бир жамоаси “Жирона”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.