“Барселона” бош мураббийи “Галатасарой” стадионидаги хонада қамалиб қолди

Спорт

−

image

“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Туркиянинг “Галатасарой” клубига қарши Чемпионлар лигаси учрашувидан кейин стадиондаги хонада қамалиб қолди. Бу ҳақда “The Athletic” журналисти Пол Баллус ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Кеча, 14 октябрь куни Истанбулда бўлиб ўтган учрашув каталонияликларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Хабарларга кўра, Флик ўйиндан кейинги матбуот анжуманига ўз вақтида етиб бора олмаган. Бунга унинг хона ичида қамалиб қолгани ва стадион ходимлари бир муддат давомида калитни топа олмагани сабаб бўлган.

Маълумот учун, “Барселона” жорий мавсумда Чемпионлар лигасининг дастлабки икки учрашувида ҳам ғалаба қозонди. Каталонияликлар биринчи турда Нидерландиянинг “Фейеноорд” жамоасини ўз майдонида 5:1 ҳисобида мағлуб этган эди. “Галатасарой” эса ҳар икки баҳсда мағлубиятга учради. Эндиликда Ханс-Дитер Флик шогирдлари учинчи тур доирасида жорий йилнинг 20 октябрь куни Парижда амалдаги чемпион “Пари Сен-Жермен”га қарши баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг