“Барселона” “Бавария” ҳимоячисини қўлга киритмоқчи 

Спорт

image

“Барселона” “Бавария” марказий ҳимоячиси Никлас Зьюлега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Sport Bild” нашри хабар берди.  

Футболчининг шартномаси июнь ойида ўз якунига етади ва у клубни тарк этиши мумкин. Қайд этилишича, Зьюле ўзини Англия Премьер лигасида синаб кўрмоқчи. У Англия клубларидан клубига ўтишни орзу қилади.

26 ёшли германиялик футболчиси “Бавария”да 2017 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у клуб сафида барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “Бавария” ярим ҳимоячи Кингсли Коман билан шартнома узайтирилганини эълон қилган эди. 25 ёшли франциялик билан имзоланган янги келишув 2027 йилгача мўлжалланган ва йилига 17 миллион евродан кўпроқ маош олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Бавария Зьюле

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг