“Барселона” афсонаси Анчелоттини мақтади
Спорт
−
13 Март 2024 2707 1 дақиқа
“Барселона”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста “Реал” бош мураббийи Карло Анчелоттининг муваффақиятлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Анчелотти ҳақида кўп гапириб бўлмайди. Унинг карьераси аллақачон унинг даражасидан гапиришни бошлаган. Футболчи ва мураббий сифатида Карло шунчаки ақлбовар қилмайдиган натижаларга эришган. “Реал Мадрид”га икки марта мураббийлик қилиш ва иккаласида ҳам муваффақиятга эришиш осон эмас. Бундай катта клубга қайтиб, янги футболчиларни олдинга чорлаш, катта натижаларни кўрсатиш – фахрланишга арзийдиган ҳурмат ва буюкликдир”, дейди Иньеста.

Маълумот учун, Карло Анчелотти мураббийлик фаолиятида икки марта “қироллик клуби”ни бошқарган. Биринчи марта италиялик 2013 йилдан 2015 йилгача Испания клубига устозлик қилган. Иккинчи марта мутахассис Мадридга 2021 йилнинг июлида қайтди. “Қаймоқранглилар”даги бутун фаолияти давомида Анчелотти 9 та соврин ютди.
Айни дамда италиялик бошчилигидаги “Реал” 2023/2024 йилги мавсум Испания Ла Лигаси турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 28 учрашувда 69 очко жамғарган. Карло Анчелотти шогирдлари 2-ўриндаги “Жирона”дан 7 очко олдинда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025