“Барселона” аъзоси “Реал Мадрид”нинг устидан кулди
Спорт
−
28 Апрель 2023
12508“Барселона”нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Гави “Реал”нинг сўнги ўйинда учралган мағлубиятидан сўнг ижтимоий тармоқда пост қолдириб азалий рақибларининг устидан кулди ва бу “қироллик клуби” мухлисларини ғазаблантирди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.
“Қаймоқранглилар” 25 апрель куни “Жирона”га қарши майдонга тушди ва 4:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Гави эса принципиал рақибнинг мағлубиятидан хурсандлигини яшириб ўтирмади.
Мадридлик мухлислар Гавининг постидан жуда ғазабланган ҳамда пост айнан “Реал”нинг мағлубияти муносабати билан ижтимоий тармоққа жойланган, деган фикрга келган.
Қизиғи, 27 апрелга ўтар кечаси “Барселона” ҳам Ла Лига навбатдаги тури доирасида Мадриднинг “Райо Вальекано” жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Испания чемпионатининг ортда қолган 31 та туридан кейин “Барселона” ва “Реал” очколаридаги тафовут ўзгармади. Ҳамон 11 очколик фарқ билан Каталония клуби турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
LiveБарчаси