“Барселона” 20 ёшли футболчисини ижарага берди
Спорт
−
01 Сентябрь 2023
2933“Барселона”нинг 20 ёшли футболчиси Ансу Фати фаолиятини “Брайтон”да давом эттиради. Бу ҳақда АПЛ клуби матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 1 сентябрь куни испаниялик ярим ҳимоячи Ансу Фати “Брайтон”нинг бир йиллик ижара шартномасига имзо чеккан. Унда “чайкалар” 20 ёшли вингер маошининг 80 фоизини тўлаб бориши белгиланган.
“Брайтон” бош мураббийи Роберто Де Дзербига кўра, бу трансфер жамоанинг келгусида кўзлаган мақсадларига эришиши учун муҳим роль ўйнайди.
”Ушбу имзо барчамиз учун жуда муҳим эди. Ишончим комилки, Ансу бизга янги мақсадларга эришишда ёрдам беради ва биз унинг янги қирралари кашф этилишига ёрдам бера оламиз", деган Де Дзерби.
Маълумот учун, 2022/2023 йилги мавсумда Фати “Барселона” учун барча турнирларда 50 ўйин ўтказди, унда 10 та гол ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Каталония клуби билан шартномаси 2027 йил июнь ойининг охиригача амал қилади. Унинг “Transfermarkt” порталидаги тахминий нархи 35 миллион еврони ташкил қилади.