“Барселона” 18 йиллик анъанасини давом эттирди

Спорт

image

“Барселона” деярли 18 йилдан бери ўз майдонида “Атлетико”га ютқазмаяпти. Бу ҳақда футбол журналисти Педро Мартина ўз X саҳифасида маълум қилди.

4 декабрга ўтар кечаси “кўк-анорранглилар” Ла Лиганинг 15-тури доирасидаги ўйинда ўз уйида матрасчилар устидан ғалаба қозонди (1:0).

Шундай қилиб, “Барселона” “Атлетико Мадрид”га қарши кетма-кет 24-ўйинда ҳам мағлуб бўлмади (23 та “Камп Ноу”да, 1 та “Олимпико”да). 2020 йилги Испания Суперкубоги учун каталонияликлар номинал мезбон мақомида бўлган “Атлетико Мадрид”га ютқазганди (2:3). Ўйин Саудия Арабистонидаги нейтрал майдонда ўтказилган.

“Барселона”нинг ўз майдонида “Атлетико”га қарши сўнгги мағлубияти 2006 йилнинг 5 февралига тўғри келади. Ўшанда каталонияликлар Мадрид клуби 3:1 ҳисобида имкониятни бой берган. 

Ла Лиганинг ортда қолган 15 та туридан кейин “Барселона” 34 очко билан 3-ўринда бормоқда. 38 очкога эга бўлган Мадриднинг “Реал” ва Каталониянинг “Жирона” жамоалари 1 ва 2-ўринни эгаллаган. 31 очко тўплаган “Атлетико” эса 4-ўринни банд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Атлетико Ла Лига

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг