“Барселона” ҳаётимдаги энг яхши клуб – Ямаль
Спорт
−
09 Январь 2025 2516 1 дақиқа
Испания терма жамоаси ва “Барселона” клуби вингери Ламин Ямаль каталонияликлар билан шартномасини узайтирмоқчи. Бу ҳақда у CNN Sport нашрига берган интервьюсида айтди.
“Қачон янги шартнома имзолашимни билмайман, лекин мен бу ишни имкон қадар тезроқ амалга оширилишига умид қиламан. Ҳа, мен шартномамни узоқ муддатга узайтираман. “Барселона” ҳаётимдаги энг яхши клуб. Испания чемпионатида узоқ вақт тўп тепаман”, дейди Ямаль.
Маълумот ўрнида, 17 ёшли футболчи “кўк-анорранглилар” сафида жорий мавсум барча мусобақаларда 21 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол, 12 та ассист қайд этди. Испаниялик вингернинг нархи “Transfermarkt” порталида 180 миллион еврога баҳоланган.