“Барса” юлдузи 6 ойлик жароҳатдан сўнг сафга қайтди

Спорт

image

“Барселона” ярим ҳимоячиси Гави 6 ойлик жароҳатдан сўнг яна ўйнаш учун тиббий рухсат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 21 ёшли футболчи эртага, 15 март куни “Севилья”га қарши Ла Лига 28-тур учрашувида майдонга тушишга тайёр.

Гави 2025 йилнинг август ойи охирида медиал менискус жароҳатини олганидан бери майдонга тушмаганди. Сентябрь ойида “Барселона” футболчи артроскопия амалиётини ўтказганини эълон қилган.

Маълумот учун, Гави жорий мавсум ҳисобидан Ла Лигада 2 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача амал қилади. “Барселона” эса ҳозирда 67 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Каталонияликларнинг энг яқин таъқибчиси “Реал Мадрид”да 63 очко бор.


Мақола муаллифи

Теглар

жароҳат “Барселона” Гави

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг