“Барса”чилар учун хушхабар! Рафинья “Реал”га қарши ўйингача сафга қайтади
Спорт
−
17 Октябрь 2025 1830 1 дақиқа
Бразилиялик ҳужумчи Рафинья Диас “Реал Мадрид”га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.
Манбага кўра, 16 октябрдаги МРТ текшируви натижасининг жавоби ижобий чиққан ва бразилиялик вингер 26 октябрь куни “Қироллик клуби”га қарши ўйинда майдонга тушиш имкониятига эга. Рафинья 21 октябрь куни “Олимпиакос”га қарши ўйинда сафга қайтиши мумкин.
“Барселона“ ҳужумчиси 25 сентябрь куни “Реал Овьедо”га қарши ўйинда (3:1) жароҳат олган эди. Каталония клуби дастлаб унинг тикланиш даврини уч ҳафта деб ҳисоблаган, бироқ 28 ёшли футболчи ҳали тўлиқ гуруҳ билан машғулот ўтказмаган ва Ла Лига доирасидаги “Жирона”га қарши беллашувни ўтказиб юборади.
Маълумот учун, Рафинья жорий мавсумда Ла Лигада 6 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси