Баркамол авлод болалар маркази директори пора билан ушланди
Жамият
−
26 Ноябрь 2019
8465Уйчида “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” кўрик танловида 1-ўрин учун пул талаб қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби QALAMPIR.UZ`га маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги Баркамол авлод болалар маркази директори А. марказнинг “Ёш табиатшунос” тўгараги раҳбари Н.ни пора беришга далолат қилиб, ундан “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” Республика кўрик танловида 1-ўринни олиб берганлиги эвазига фирибгарлик йўли билан 200 АҚШ доллари талаб қилиб, 100 АҚШ доллари ва 955 000 сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Уйчи тумани Баркамол авлод болалар маркази директори А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси