Барча ходимлар учун мартнинг 2 та шанбаси иш куни бўлди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг 11 март ҳамда 25 март кунлари (шанба) барча ишчи ходимлар учун иш куни этиб белгиланган. Бу Президентнинг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида назарда тутилган.

Унга кўра, жорий йилнинг 11 март, шанба дам олиш куни 20 март, душанба кунига кўчирилди. Шунингдек, 25 март, шанба дам олиш куни 22 март, чоршанба кунига ўтказилади. 

Шу муносабат билан 11 март ҳамда 25 март кунлари (шанба) иш ҳафтаси туридан қатъий назар барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Наврўз байрами муносабати билан беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 5 кун, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса 4 кун дам олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг