Ўзбекистонликлар Наврўз байрамида неча кун дам олади?
Жамият
−
22 Февраль 2023
21766Ўзбекистонда Наврўз байрами муносабати билан беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 5 кун, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса 4 кун дам олади. Бу Президентнинг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида назарда тутилган.
Унга кўра, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан:
• беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун (18-22 март кунлари);
• олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 4 кун (19-22 март кунлари) кетма-кет дам олади.
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича кўчирилади:
•11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
• 25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига.
Шунинг ҳисобига беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 11 ва 25 март кунлари ишга чиқишларига тўғри келади.
Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 20 март – душанба ва 22 март – чоршанба кунлари қўшимча дам олиш кунлари бўлади.
LiveБарчаси