“Barbie” 17 кунда 1 миллиард доллар ишлаб топди
Маданият-санъат
−
07 Август 2023
7818Режиссёр Грета Гервигнинг "Barbie" фильми дунё бўйлаб 17 кунлик намойиш давомида 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ жамғарди. Бу Гервигни фильми миллиард доллар ишлаб топган биринчи аёл режиссёрга айлантиради. Бу ҳақда “Central Asia” нашри хабар берди.
Гервигнинг пушти рангли бу комедияси Шимолий Америкада 459 миллион ва дунёнинг бошқа минтақаларида яна 572 миллион доллар йиғди.
Шунингдек, "Barbie" премьерадан атиги 17 кун ўтгач, "тарихдаги энг тез шунча маблағ жамғарган фильм" номига эришди. Бу рекорд илгари "Гарри Поттер ва ажал туҳфалари: 2-қисм" фильми томонидан ўрнатилган эди (19 кун). Умуман олганда, бу Warner Brothers кинистудиясининг 100 йиллик тарихидаги саккизинчи "миллиардер" фильм.
“Фильм келтирган миллиард доллар бизнинг энг ижобий башоратларимиздан ҳам ошиб кетди”, дейди кинокомпания.
Картинанинг муваффақияти шу билан тугагани йўқ. "Barbie" кетма-кет учинчи дам олиш куни кассада биринчи ўринни эгаллаб турибди ва намойишлар ҳали ҳам давом этяпти.
Эслатиб ўтамиз, “Barbie” айни пайтгача аёл киши томонидан суратга олинган энг катта дебют деб топилган.
LiveБарчаси