Банкдан миллиардлаб пул ўғирлаган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди
3-саҳифа
−
23 Сентябрь 2023
24885Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистондаги банк филиалларининг биридан пул ўғирлаганликда гумонланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда кеча, 22 сентябрь куни “Известия” хабар берди.
Тергов натижасида аниқланишича, 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўз шериклари билан биргаликда 2021 йилнинг январ ойидан апрел ойига қадар 5 миллиард сўмга яқин пулни ўғирлаган. Шундан сўнг эркак мамлакатдан Россияга қочиб кетган.
Гумонланувчига нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 160-моддаси (“Гуруҳ томонидан ташкил этилган ва ўта йирик миқдорда маблағларни ўзлаштириш”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.