Бангладеш Бош вазири истеъфога чиқди ва мамлакатни тарк этди
Олам
−
05 Август
7817Бангладеш Бош вазири Шайх Ҳасина ўтган ойда юзлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган кенг кўламли намойишлар фонида ҳарбий вертолётда Ҳиндистонга учиб кетди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, Бош вазир Шайх Ҳасинанинг истеъфога чиқиши ҳақидаги хабарларни армия, шунингдек, Бангладеш Олий комиссияси расмийлари тасдиқлаган.
Мамлакатнинг етакчи миллий нашрига кўра, у синглиси билан Ҳиндистонга ҳарбий вертолётда борган. Маҳаллий хабарларга кўра, кеча, 4 август куни пойтахтдаги тўқнашувларда камида 95 киши, жумладан, камида 14 полициячи ҳалок бўлган, яна юзлаб одамлар жароҳатланган.
Бугун, 5 август куни Жатрабари ва Дакка тиббиёт коллежи ҳудудларида полиция ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувларда камида олти киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.
Маълумот учун, намойишлар талабаларнинг ҳукумат ишлари учун квота тизимини тугатишга интилиши билан бошланди, бироқ полиция ва ҳукуматпараст фаоллар билан тўқнашувлар зўравонликларга айланиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бангладеш қонли намойишларга сабаб бўлган қарорини бекор қилгани ҳақида хабар берилганди.
Зебо Туробжонова
LiveБарчаси