Бандихон туманига ҳоким ва секторлар раҳбарлари тайинланди

Жамият

image
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Сурхондарёда янги туман ташкил этилади north_east

Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Сурхондарёда янги туман ташкил этилади

Сурхондарё вилоятида қайтадан ташкил этилган Бандихон туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда ташкил масала кўрилди. Қизириқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ўткир Абдузоирович Чориев Бандихон тумани ҳоким этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Ўткир Чориев 1977 йилнинг 30 мартида  Шеробод туманида туғилган. 2001 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан, Анвар Эшмуродович Худоёров Бандихон тумани прокурори этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Анвар Эшмуродович Худоёров 1985 йилнинг 1 январида Шўрчи туманида туғилган. 2006 йилда Термиз давлат университети, 2010 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – педагог, ҳуқуқшунос.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан, Акмал Баратович Бердиназаров Бандихон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Акмал Бердиназаров 1983 йилнинг 26 августида Музработ туманида туғилган. 2007 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – транспорт воситаларидан фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғига асосан, Абдуалим Муҳаммадиевич Эшбоев Бандихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, АбдуалимЭшбоев 1981 йилнинг 7 июнида Денов туманида туғилган. 2003 йилда Термиз давлат университети, 2010 йилда Солиқ академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – амалий математика ва информатика, солиқлар ва солиққа тортиш. Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.

Шунингдек, Музработ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Комилжон Панжиевич Салимов Бандихон тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

“Сурхондарё электр тармоқлари корхонаси” АЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ҳасан Воҳидов Бандихон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Бандихон

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг