Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Сурхондарёда янги туман ташкил этилади

Жамият

image

Бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани ҳамда Сурхондарё вилоятида Бандихон туманини қайта ташкил этиш масаласини кўриб чиқди ва маъқуллади.

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳудудидаги 253,7 гектар (“Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги — 253,7 гектар) ер майдони Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманининг маъмурий ҳудуди чегаралари ўзгартирилиши кўзда тутилган.

Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳудудидаги “Бандихон”, “Бектепа”, “Обод турмуш”, “Полвонтош”, “Сарой”, “Бирдамлик”, “Чинор”, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Фаровон”, “Баҳористон”, “Ўрғилсой”, “Гулбоғ”, “Қалдирғоч”, “Зевар”, “Хўжаипок”, “Обод юрт” ҳамда “Бағри кенг” маҳалла фуқаролар йиғинлари, Бойсун туманининг “Кўлқамиш” маҳалласи “Куба” қишлоғи, “Обикор” ҳамда Қудуқсой маҳалла фуқаролар йиғинлари, Қумқўрғон туманидаги “Давлатсой” маҳалласининг “Порлоқ” ва “Хурмазор” қишлоқлари, “Навруз” ҳамда “Бандихон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудлари ташкил этилаётган Бандихон тумани таркибига ўтказилади.

Самарқанд шаҳри ҳудудининг кенгайиши ҳудуддаги қадимий обидаларга зарар етказмаган ҳолда аҳоли учун кўп қаватли арзон уй-жойлар қуриш имконини бериши таъкидланди. Бандихон туманининг қайта ташкил этилиши эса эътибордан четда қолаётган ҳудудларни тезроқ ривожлантириш имконини бериши қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Сенат ялпи мажлис Самарқанда

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг