Баландпарвоз гаплар кутманг – Шоҳруҳ рэпер депутатликка сайланди

Маданият-санъат

image

Аввалроқ, ўзбекистонлик таниқли рэп хонандаси Шоҳруҳ Шодмонов Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши аъзолигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзод сифатида кўрсатилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Кеча, 22 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шоҳруҳ Шодмонов етарли даражада овоз тўплаб, Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши депутатлигига сайланган. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди. 

"Мендан баландпарвоз гаплар кутманг. Менинг фикримча, ҳар бир депутат сайланган ҳудудида бор муаммолар билан максимал ишлаши керак. Халқ эса баҳо беради. Барчангиздан миннатдорман. Ишончингиз учун раҳмат", деб ёзади Шоҳруҳ Шодмонов. 

Эслатиб ўтамиз, Шоҳруҳ Шодмоновнинг номзоди 9-Лабиховуз сайлов округидан кўрсатилган эди. 

Маълумот ўрнида, у 2004 йилда “Баланда”, “Болалигим” қўшиқлари билан шоу-бизнесга кириб келган.

У Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олган.  


Мақола муаллифи

Теглар

Сайлов Шоҳруҳ рэпер

Баҳолаганлар

837

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг