Рэпер Шоҳруҳ Шодмонов депутатликка номзодини қўйди

Маданият-санъат

image

Ўзбекистонлик таниқли рэп хонандаси Шоҳруҳ Шодмонов жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида ўз номзодини илгари сурмоқда. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди. 

Шоҳуруҳ Шодмонов Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси. Унинг номзоди 9-Лабиховуз сайлов округи бўйича Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши депутатлигига қўйилган. 

“Азиз юртдошлар! Сизларга маълумки, мен мусиқа билан ҳобби сифатида шуғулланганман, лекин ҳаёт фақат қўшиқлардан иборат эмас. Мен ҳам юртимизнинг ривожига ҳисса қўшмоқчиман. Бу борада сизларнинг фикрингиз қандай?”, деб ёзган хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. 

Маълумот ўрнида, 2004 йилда “Баланда”, “Болалигим” қўшиқлари билан шоу-бизнесга кириб келган.

У Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олган.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг қизи Юлдуз Орипованинг номзоди ҳам депутатликка кўрсатилгани ҳақида хабар берган эдик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шоҳруҳ Шодмонов

Баҳолаганлар

426

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг