Бағдодга янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 29 апрель куни Халқ депутатлари Бағдод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди ва унда Ҳожиқўзижон Қосимжонович Исоқов туманнинг янги ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этган.

Сессияда лавозимидан озод этилган Ғанижон Солиев ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилган.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Ҳожиқўзижон Қосимжонович Исоқов номзоди туман депутатлари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланган.

Ҳозирга қадар Фарғона вилояти 426-хўжаликлараро ихтисослашган кўчма механизмлар колоннаси масъулияти чекланган жамияти бошлиғи бўлиб ишлаб келган Ҳожиқўзижон Исоқов Бағдод тумани ҳокими этиб тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг февраль ойида Ғанижон Солиев Фарғона вилояти Бағдод тумани ҳокими этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Бағдод Сессия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг