Бағдоддаги йирик ёнғин қурбонлари сони кескин ортди
Олам
−
25 Апрель 2021
4963Аввалроқ, Ироқ пойтахти Бағдоддаги коронавирус беморларини даволашга мўлжалланган шифохонада йирик ёнғин юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Ҳодисада 45 киши ҳалок бўлгани айтилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ибн ал-Хатиб шифохонасидаги ёнғин натижасида ҳалок бўлганлар сони 82 нафарга етди, 110 киши жароҳатланган. Бу ҳақда “Бағдод ал-Яум” портади Ироқ ИИВга таяниб хабар берган.
“Ибн ал-Хатиб шифохонасидаги ёнғин 82 кишини ҳаётдан олиб кетди, 110 киши жароҳатланди”, дейилади хабарда.
Ироқ ССВ ёнғинда 200 га яқин одам қутқарилганини маълум қилган. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.