Бағдоддаги шифохонада чиққан ёнғинда 45 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
25 Апрель 2021
5548Ироқ пойтахти Бағдодда коронавирус беморлари учун мўлжалланган шифохонадаги йирик ёнғин натижасида ҳозиргача 45 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al-Hadath” телеканали хабар қилди.
Бағдод жануби-шарқидаги Ибн ал-Хатиб шифохонасида кеча, 24 апрель куни ёнғин юз берди. Ёнғин кислород баллонлари сақланадиган омборда портлаш юз бергач бошланган. Шифохонадаги баъзи беморлар омон қолиш учун ойнадан сакраган. Икки қаватли бино деярли тўлиқ ёниб кетган.
The fire caused many of the oxygen tanks designated to support the #COVID19 patients in the hospital to explode. #Baghdad so far dozens of victims have been reported. pic.twitter.com/OAC8Jt3jq3
— Steven Nabil (@thestevennabil) April 24, 2021
Big disaster, 55 corona patients dead in fire caught Abn Al khateeb hospital in #Baghdad, the fire broke up after oxygen cylinder has exploded. pic.twitter.com/IK1L0KgZUH
— Ammar karim (@ammar_afp) April 24, 2021
Ироқ ССВ ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида расмий маълумот берганича йўқ. Вазирлик ёнғинда 200 га яқин одам қутқарилганини маълум қилган.
Телеканал 50 га яқин одам жароҳатланганини эълон қилди. Ёнғиндан кейин баъзи сиёсатчилар, жамоатчилик ва парламент вакиллари Ироқ Соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан ал-Тамимнинг истеъфосини талаб қилди.
Ироқда уч кунлик мотам эълон қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь