Бабаян яна бош мураббийликка қайтди 

Спорт

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян “Навбаҳор” жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

У “лочинлар” бош мураббийи Виктор Жалиловга ёрдамчи сифатида ишлаб келаётган эди. Шу тариқа Наманган жамоаси 2022 йилги мавсумни Самвел Бабаян мураббийлиги остида бошлайди. 

Маълумот учун, Бабаян мураббийлик фаолиятини Тошкентнинг “Пахтакор” клубида бошлаган. 2002-2014 йиллар оралиғида вице-президент, 2014-2015 йилги мавсумларда эса менежер сифатида фаолият олиб борган. Кейинроқ у Латвиянинг “Спартак” ва Тошкентнинг “Локомотив” ва Хитойнинг “Чаньчунь Ятай” клубларида ишлаган. 

2015-2017 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлган ва “оқ бўрилар”ни Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг сўнгги босқичига қадар олиб чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Суперлига Навбаҳор Бабаян Виктор Жалилов

Баҳолаганлар

634

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг