БААдаги йирик ЙТҲ оқибатида 14 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
11:13 721 1 дақиқа
Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра амирлигида 23 та транспорт воситаси иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда 14 киши ҳалок бўлди, яна 30 нафар фуқаро жароҳатланди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 11 ноябрь куни маҳаллий вақт билан ярим тунда, амирликка кириш қисмида юз берган. Юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бошқа транспорт воситаси билан тўқнашган. Оқибатда ҳар икки машина йўлдан чиқиб кетиб, тирбандлик сабаб тўхтаб турган бир нечта автомобилларга урилган.
Тўқнашувдан кейин юк машинасида ёнғин чиққан ва аланга бошқа бир нечта транспорт воситасига ҳам тарқалган.
БАА Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жароҳатланганларнинг 15 нафари тиббий ёрдам олгач, шифохонадан чиқарилган. Қолган 15 киши даволанишни давом эттирмоқда.
Ҳалок бўлганлар орасида БАА фуқаролари ва бир нечта хорижлик бор. Уларнинг шахсини аниқлаш учун ДНК экспертизаси ўтказилмоқда.
Жароҳатланганлар орасида БАА, Уммон, Ҳиндистон, Бразилия, Покистон, Иордания ва Миср фуқаролари бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореянинг Соннам шаҳрида йўловчи автобуси светофорда тўхтаб турган 32 та транспорт воситасига урилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси