Баъзи масалалар ҳамон хавотирга солмоқда – Олий судда халқаро дипломатлар нималар деди?

Жамият

Олий суд йиғилишида бир қатор дипломатлар, халқаро ташкилот вакиллари суд-ҳуқуқ соҳасида таклифлар беришди. Ислоҳотларда, коррупцияга қарши курашда суд мустақиллиги масаласига алоҳида тўхталишди. 

Кеча, 15 январь куни Олий суд биносида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали тадбирдаги маърузаси бўйича давра суҳбати ўтказилди. Тадбир ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, UNICEF вакили, хорижий давлат элчиларидан иборат дипломатик корпус ва Ўзбекистон расмийлари ўртасида йиғилиш ўтказилди. Мезбонликни Олий суд ўз зиммасига олди.

АҚШ, Германия, Франция элчилари ва халқаро ташкилот вакиллари ўз нутқида Олий суд ташкилотчилигига миннатдорлик билдиришди ва ўз тавсияларини беришди. 

Баъзи масалалар ҳамон хавотирга солмоқда

Саша Грауманн, UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари:
– Мамлакатдаги ислоҳотлар вояга етмаганлар соҳасида ҳам амалга оширилмоқда. Шу жумладан, прокуратура ҳам баъзи бир инцидентларни ўрганиб чиқди, суриштирув ўтказди. Баъзи масалалар ҳали-ҳамон  хавотирга солмоқда. Биз бу масалаларнинг ечимини кузатиб борамиз. Биламизки, вояга етмаганларга нисбатан жиноий суриштирув ишлари олиб бориш амалиёти бекор қилинди. 

Бир қатор вояга етмаган маҳбуслар учун ташкил этилган колониялар ёпилди. Биз UNICEF’да Ўзбекистон ҳукумати билан ушбу масалалар бўйича ишимизни давом эттиришга тайёрмиз. Жумладан, ушбу тизимда ижтимоий мутахассисларни тайёрлаш, маҳбусларни келгусидаги эркинликка тайёрлаш, Ўзбекистон ўзи ҳам миллий юстицияси ва буни халқаро андозаларга мос келишини таъминлашда ёрдам беришга доим тайёрмиз.

Диего Гарсия-Саян ташрифининг ҳисоботи чоп этилади

Матильда Димовска, БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили:
– Янада такомиллаштирилиши лозим бўлган йўналишлар ҳам мавжуд. Бу инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенциялар меъёрлари ва нормаларини янада тўлақонли ҳолда ҳокимиятда амалга ошириш масаласидир. Адвокатлар мустақиллиги ҳам шу масала доирасида. БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саяннинг ташрифи тўғрисида айтилди. Бу йил июнь ойида бу ташриф натижалари бўйича махсус ҳисобот чоп этилади. Ўйлаймизки, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ учун ҳам алоҳида бир йўналиш сифатида хизмат қилади. Қолаверса, бу махсус суд органларининг мустақиллигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг мустақкам замини бўлиб хизмат қилади. 

Ўтмишни унутиб, янги имкониятлардан фойдаланиш манфаатларимизга хизмат қилади

Гюнтер Оверфельд, Германия федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси:
– Суд тизимидаги ислоҳотлар кўп элементларнинг биттаси эмас, балки бутун ислоҳот жараёнининг марказида жойлашган. 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг амалга ошишига Марказ масъулдир. 

Қамоқхоналарга ташриф ва Қизил Хоч масаласида фикр юритсак. Биз шундай босқичга келдикки, Ўзбекистонда ва бутун халқаро ҳамжамиятда ҳақиқатан ўтмишни унутиб, мана шу йилнинг бошида очилаётган имкониятлардан фойдаланиб янги замин яратишга, конструктив муносабатларни тузишга қаратилган ҳаракатлар тўғрисида бош қотирилса,  бундай ҳаракат барчамизнинг манфаатларимизга хизмат қиларди. 

Президентнинг ўзи айтганидек, бу ислоҳотларни давом эттириш лозим. Кейинги йилларда қабул қилинаётган қонунлар, жумладан давлат-ҳусусий шерикчилик тўғрисидаги қонунни айтиб ўтди. Бу қонун жуда ҳам муҳим. Бу қонунни соғлиқни сақлаш, коммунал хизматлар ва бошқа соҳаларда амалга татбиқ этиш мақсадга мувофиқ бўларди. Бизнинг нуқтаи-назаримиздан келиб чиқадиган бўлсак, судларнинг мустақиллиги борасида янада кўпроқ ишлар олиб бориш лозим. Чунки, судлар мустақиллиги коррупцияга қарши кураш билан чамбарчас боғлиқ. Бу нафақат фуқаролик судлари, балки умуман ҳуқуқ тизимини, адвокатура институтини янада такомиллаштиришда алоҳида ўрин тутади. 

Адвокатларнинг янги авлодини тайёрлаш ва улар билан янада яқиндан ишлаб, уларнинг салоҳиятини ошириш лозим. Яхши адвокатлар бўлса, барча мамлакатларда иқтисодий соҳа бўладими, инсон ҳуқуқлари бўладими, буларнинг барчаси самарали амалга оширилган бўлади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ ЕХҲТ Олий суд UNICEF

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг