Баҳоловчи ва риэлторларга малака сертификатини бериш тартиби тасдиқланди

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 805-сон қарорига асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб баҳоловчиларга малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизмати, риэлторларга малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.

Ариза берувчидар малака сертификатларини олиш бўйича сўровнома тўлдиради. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади (баҳоловчилар учун):

•    олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий таълим муассасида таълим олинганлиги ҳақидаги ҳужжат (Ўзбекистон Республикасида тан олинган);
•    3,5 х 4,5 ҳажмидаги электрон фотосурат;
•    баҳоловчиларни тайёрлаш марказларида махсус ўқув курсини тугатганлиги ҳақидаги сертификат нусхаси;
•    баҳоловчининг халқаро сертификати нусхаси (халқаро баҳоловчи сертификатига эга талабгорлар учун);
•    меҳнат дафтарчасининг нусхаси (баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси сифатида иш стажининг борлигини тасдиқлайдиган “Электрон меҳнат дафтарчаси” тизимидан кўчирма).
•    Риэлторлар малака сертификатини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
•    3,5 х 4,5 ҳажмдаги электрон фотосурат;
•    риэлторларни тайёрлаш марказларида махсус ўқув курсини тугатганлиги ҳақидаги сертификат нусхаси.

Малака сертификатларини берганлик бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида (ҳозирда 223 000 сўм) йиғим ундрилади.

Малака имтиҳони санаси, жойи ҳақидаги маълумотлар имтиҳондан 15 кун олдин, малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб сайтида имтиҳон санасидан 5 кун олдин эълон қилинади.

Талабгор риэлтор ёки баҳоловчилар малака сертификатини олиш учун тест топширади. Тест 75 та саволдан иборат бўлиб, умумий 45 дақиқа вақт берилади. Талабгор тест саволларининг 70 фоиздан кам бўлмаган қисмига тўғри жавоб берса, малака имтиҳонидан ўтган ҳисобланади.

Талабгор малака сертификатини олиш бўйича имтиҳонни мувафаққиятли топширса, имтиҳон ўтказилгандан сўнг икки кун муддатда QR-код қўйилган малака сертификатини Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХА риэлтор баҳоловчи

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг