Баҳодир Жалолов навбатдаги жангида рақибини “ухлатиб қўйди” (видео)

Спорт

image

Бугун, 11 июнь куни Америка Қўшма Шататларининг Нью-Йорк шаҳрида бокс кечаси бўлиб ўтди.

Ушбу бокс оқшомида супер оғир вазн тоифасида жангларда қатнашиб келадиган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов бельгиялик Жек Муловейга қарши рингга кўтарилди.

Жанг тўлиқлигича Баҳодир Жалоловнинг устунлиги остида кечди. Муловей Баҳодирнинг зарбаларига аранг дош бераётган эди. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси 6 раундга келиб, рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Шундан сўнг Жалолов 7-раундни бироз хотиржамроқ ўтказди. Бироқ сўнгги 8-раундда Муловей кучли зарбаларни ўтказиб юборди ва "ухлаб қолди".

Шу тариқа Жалолов профессионал боксдаги 11-ғалабасига эришди. Қайд этиш жоизки, Баҳодир барча ғалабаларини муддатидан олдин қўлга киритган.

Маълумот ўрнида, Баҳодир Жалолов Осиё чемпионати, Жаҳон чемпионати ва Олимпида ўйинларида ҳам зафар қучишга эришган.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳодир Жалолов

Баҳолаганлар

1360

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг