Азиз Воитов Қишлоқ хўжалиги вазири бўлиши кутиляпти
Жамият
−
29 Август 2022
10322Бугун, 29 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда халқ вакиллари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.
Маълумот учун, Азиз Воитов ҳозирда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб оради.
У 1980 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти: олий, Тошкент молия институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки турли лавозимларда ишлаган (2000-2017 йй), 2017-2020 йилларда "Ўзсаноатқурилишбанк" AТБ Бошқаруви Раиси вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланганди.
LiveБарчаси