Азиз Абдуҳакимов карантин чекловларини юмшатиш шартини айтди

Жамият

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан амалдаги карантин муддати 15 августгача белгиланган.

Бу муҳлат тугагунча 10 кун бор. Ундан кейин нима бўлиши, чекловлар шу қатъийликда қолиши ёки юмшатилиши ҳозирча номаълум. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов карантин қандай шартларда юмшатилишини маълум қилди.

“Хабарингиз бор, навбатдаги карантин муддати 15 августгача узайтирилган. Биз маълум даражада плато чизиғига, барқарорликка эришишимиз, келгусида касалланишлар ҳолатини камайтиришимиз ва амалдаги карантин чекловларини бекор қилишимиз учун ҳозирги вақтда ўрнатилган чекловларга риоя қилишда давом этишимиз керак. Булар ниқобни иякка эмас, нафас олиш аъзоларини ёпадиган қилиб тақиш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва ижтимоий масофани сақлаш”, дейди Абдуҳакимов.

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, 15 августдан кейин карантин чекловлари эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, белгиланади.

“Агар биз мана шу 15 кун ичида барча талабларга қатъий риоя эта олсак, у ҳолда мазкур муддат тугагач, мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ҳозирги чекловларни олиб ташлашимиз мумкин бўлади”, дейди Азиз Абдуҳакимов “Ўзбекистон 24” лавҳасида.

Аввалроқ, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов карантин чоралари юмшатилган тақдирда касаллар сони кўпайишига тизим тайёрлигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

760

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг