Азим Аҳмедхўжаев янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
31 Август 2021
14106Ўзбекистон Президентининг бугун, 31 августдаги ПҚ-5240-сонли қарори билан Аҳмедхўжаев Азим Исроилович Республика Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Азим Аҳмедхўжаев 1979 йилда туғилган. У 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2016 йилнинг май ойидан 2017 йилнинг мартига қадар “Асака” банкини бошқарган. Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси ўринбосари, сўнг раиснинг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаб келган. 2018 йилнинг августидан у Президент ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
2019 йил январь ойидан бери эса Аҳмедхўжаев Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь