Аждаҳо ва фил бирга рақсга тушмоқда – Си Цзиньпин

Олам

image

Хитой ва Ҳиндистон дунёнинг тинчлигини сақлаш учун дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлади. Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин рамзий тарзда икки мамлакат муносабатларини аждаҳо ва филнинг бирга рақсга тушишига қиёслади. Бу ҳақда бугун, 26 январь куни, “Синьхуа” агентлиги хабар берди.

Келтирилишича, Си Цзиньпин сўнгги бир йил давомида Хитой–Ҳиндистон муносабатлари изчил равишда яхшиланиб, ривожланиб бораётганини қайд этган. У Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланиши дунё тинчлиги ва фаровонлигини сақлаш ҳамда ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эгалигини айтган.

Хитой етакчисининг сўзларига кўра, Хитой ҳар доим икки давлат учун “яхши қўшнилар, дўстлар ва шериклар” бўлиш энг тўғри танлов эканига ишониб келган. У Хитой ва Ҳиндистон муносабатларини рамзий маънода “аждаҳо ва филнинг бирга рақсга тушиши”га ўхшатган.

Шунингдек, Хитой раҳбари соғлом ва барқарор муносабатларни ривожлантириш учун томонлар ўзаро алмашинув ва ҳамкорликни кенгайтириши, бир-бирининг ташвишлари ҳамда манфаатларини инобатга олиши зарурлигини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, ядровий қуролга эга бўлган Хитой ва Ҳиндистон давлати ўртасида узунлиги 3 800 километрлик, аниқ белгиланмаган ва 1950 йиллардан буён баҳсли бўлиб келаётган чегара мавжуд. 2020 йилда юз берган қисқа жанги чоғида 20 нафар ҳинд ва 4 нафар хитойлик аскар ҳалок бўлгач, икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескинлашганди. Шундан сўнг Ҳимолай тоғлари ҳудудидаги чегара ҳар икки томон томонидан жиддий ҳарбийлаштирилди.

Бироқ ўтган йили юқори даражадаги бир қатор икки томонлама ташрифлардан сўнг алоқаларни тиклаш жараёни бошланди. АҚШ президенти Дональд Трампнинг кескин ташқи сиёсати фонида савдо ва инвестиция оқимларини кучайтириш мақсадида 2025 йилда Хитой ва Ҳиндистон ўртасида тўғридан тўғри авиарейслар қайта йўлга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ энг йирик ядровий давлатлар – Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Японияни ўз ичига олган “ядровий бешлик” тузиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Ҳиндистон Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг