Азар яна жароҳат олгани маълум бўлди
Спорт
−
30 Ноябрь 2021 4602 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар яна мушакларидан жароҳат олгани маълум бўлди.
Бельгиялик футболчи Испания чемпионати 9-турининг “Атлетик Бильбао”га қарши қолдирилган учрашувини ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Эден гастроэнтерит сабаб 14-тур доирасидаги “Гранада” (4:1), 15-турдаги “Севилья” (2:1), шунингдек UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тури доирасидаги “Шериф”га (3:0) қарши ўйинларни ўтказиб юборган эди.
Маълумот учун, Азар жорий мавсум “Реал Мадрид” сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширган.
Live
Барчаси
Туркиядаги конда портлаш юз берди
23 Октябрь