Aйрим техникумлар битирувчилари мутахассислиги бўйича ОТМга суҳбат асосида қабул қилинади

Жамият

image

Олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумларни битирган ўқувчилар мутахассислиги бўйича ОТМга суҳбат асосида  қабул қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳасида қайд этилган.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда профессионал таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилишни ташкил қилиш бўйича дастурий таъминотни 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан яратиш чораларини кўради;

2021 йил 1 январга қадар олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумларни битирган ўқувчиларни тамомлаган мутахассислиги бўйича тегишли олий таълим муассасасига суҳбат асосида қабул қилиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини киритади;

Ҳар йили 10 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда йирик иш берувчи муассасаларнинг асосланган таклифлари асосида Профессионал таълимнинг йўналишлари, касблари ва мутахассисликлари классификаторини қайта кўриб чиқсин ҳамда зарур ҳолларда белгиланган тартибда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ техникум

Баҳолаганлар

287

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг