Айрим тадбиркорлар ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади

Жамият

image

Шаҳар ва вилоят марказида тадбиркорлар томонидан қурилиб, пастки қаватида “маҳалла еттилиги” жойлашадиган бинолар 3 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади.  Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 14 октябрь куни маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида сўз очди.

Қишлоқ жойларда эса бу имтиёзлар 7 йил бўлади.

Бино эгаси бўлган тадбиркорлар ушбу муддат давомида фойда ва айланмадан солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлайди.

Вилоят “Ислоҳотлар штаби” тадбиркорлар билан маслаҳат қилиб, маҳалла биноси қуриш учун аниқ жойни белгилайди, ер ажратиш қарорини чиқариб беради.

Шунингдек, йиғилишда шароит қилиб берилгани учун жойларда хусусий шериклик асосида 1 мингга яқин замонавий маҳалла бинолари барпо этилгани қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ Шавкат Мирзиёев маҳалла мол-мулк солиғи ер солиғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг