Айрим тадбиркорлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоизга тушириб қўйилади

Жамият

image

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Молия вазирлиги томонидан тайёрланган лойиҳа билан Божхона ва Солиқ кодексларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасини қабул қилиниши натижасида:

•    талабаларнинг олий таълим муассасалари ҳудудида ташкил этган пуллик спорт тўгараклари, ўқув курслари ва бошқа таълим хизматларни кўрсатишдан олинган даромадлари жисмоний шахсларнинг жами даромадлари таркибига киритилмаслиги белгиланади;

•    норезидент ҳисобланган жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан оладиган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси 12 фоиз миқдорида белгиланади;

•    тиббиёт асбоб-ускуналари ва буюмларининг эҳтиёт қисмларини ҳамда тиббиёт мақсадлари учун сарфлаш материаллари импорти қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади;

•    хотин-қизларнинг бандлигини ошириш мақсадида меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реестрига киритилган ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектларига ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида ўрнатилади;

•    божхона божлари бўйича имтиёзлар фақат Божхона кодекси ва бошқа Қонунларга асосан берилиши таъминланади, шунингдек айрим солиқ ва божхона имтиёзлари бекор қилинади.

Лойиҳага кўра, 2022 йилнинг 1 майидан Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан сотиб олинадиган товарларга (хизматларга) нисбатан солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг