Айрим рус тили ўқитувчиларига устама тўланади
Жамият
−
21 Январь 2022
76522022 йил 1 февралдан бошлаб таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган камида С1 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига устама тўланади.
Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, устама икки йил давомида базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида тўланади.
Ушбу устамаларни ўз вақтида тўлаб борилишини таъминлаш бўйича ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига вазирликнинг кўрсатмаси берилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь