Айрим мамлакат фуқаролари АҚШга кириши чегараланиши мумкин
Олам
−
22 Январь 2020
4598АҚШ маъмурияти айрим мамлакат фуқаролари Қўшма Штатларга киришини чегаралашни режалаштирмоқда. Улар орасида Беларусь ва Қирғизистон ҳам бор. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, Wall Street Journal хабар бермоқда.
Нашр берган маълумотларга кўра, Беларусь, Қирғизистон, Мьянма, Нигерия, Судан ва Танзания фуқаролари АҚШга киришлари чегараланиши мумкин. Таъкидланишича, ушбу рўйхат ҳали расман тасдиқланмаган.
АҚШ Президенти Дональд Трамп нашрга берган интервьюсида АҚШга фуқаролари кириши чегараланган давлатлар рўйхатини кенгайтиришни режалаштираётганини таъкидлаб ўтган эди. Аммо улар қайси давлатлар эканлигини очиқламаганди.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь