Айрим маҳсулотларга импорт божи қўлланилмайди
Жамият
−
21 Октябрь 2021
5386Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 январгача, жумладан, қуйидаги айрим турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи “ноль” ставкада қўлланилади:
• сунъий мўйна;
• зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар;
• сунъий толалардан тайёрланган газламалар;
• шиша иплар;
• шиша толали матолар ва бошқалар.
Аввалроқ, цитрус мевалари, уларнинг қуритилгани ҳамда янги олма, нок ва беҳи божхона божидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси