Айрим маҳсулотларга импорт божи қўлланилмайди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 январгача, жумладан, қуйидаги айрим турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи “ноль” ставкада қўлланилади: 

•    сунъий мўйна;
•    зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар;
•    сунъий толалардан тайёрланган газламалар;
•    шиша иплар;
•    шиша толали матолар ва бошқалар.

Аввалроқ, цитрус мевалари, уларнинг қуритилгани ҳамда янги олма, нок ва беҳи божхона божидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.


Tags

Rate Count

150

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends