Айрим маҳкумларга сайлаш ҳуқуқини берувчи қонун қабул қилинди

Жамият

image

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисининг иккинчи иш куни бўлиб ўтяпти.

Ялпи мажлисда сенаторлар “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.

Мазкур қонунни ишлаб чиқишда, 20 тадан ортиқ давлатлар, хусусан, Франция, Италия, Канада, Польша, Беларусь, Озарбайжон ва бошқа давлатларнинг сайлов қонунчилигига доир тажрибалари  ўрганилган. Қонунга мувофиқ 20 дан ортиқ қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқини бериш мақсадида тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат сайлов ялпи мажлис маҳбус

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг