Айрим қурилиш материаллари импортига бож бекор қилинади
Жамият
−
05 Апрель 2023 9947 1 дақиқа
Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун қурилиш таннархини пасайтириш мақсадида 2025 йилгача айрим қурилиш материаллари импортига бож бекор қилинади. Бу ҳақда бугун, 5 апрель куни Президент раислигида 2023 йилги ипотека дастури муҳокамасига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Қурилиш таннархини пасайтириш мақсадида:
- 2025 йилга қадар ёғоч, фанера, ёғочли опалубка ва ойнани импорт қилишда божхона божини бекор қилиш;
- юқори маркали цемент бўйича божхона божи имтиёзини яна 1 йилга узайтириш (бунинг ҳисобига уй-жой қуриш таннархи 5 фоизгача пасаяди);
- пудрат ташкилотларига қурилаётган уйни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар бир қавати учун кредит олиш ҳуқуқини бериш;
- банклар берадиган кредитларни давлат томонидан қайта молиялаш амалиётини давом эттириш;
- қурувчиларга кафиллик ва компенсация тўлаш тартибини такомиллаштириш;
- аҳолига ўз уйини энергия тежамкор материаллардан фойдаланиб таъмирлашига 10 йилга 16,5 фоиздан 80 миллион сўмгача кредит беришга қарор қилинди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь