Айрим фуқароларга ID-картани уйига бориб расмийлаштириш йўлга қўйилади

Жамият

image

Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ID-картани уйига бориб расмийлаштириб беришни йўлга қўйиш режалаштириляпти. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида белгиланмоқда.

Қарор билан Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқулланиши мумкин:

  • аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига идентификацияловчи ID-картани расмийлаштириш ва бериш юзасидан бўлинмаларга мурожаат келиб тушган кундан ўн иш куни мобайнида мурожаатчи доимий яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда сайёр давлат хизматларини кўрсатиш;
  • қўшимча тўлов эвазига Ўзбекистон фуқароларига, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат хизматлари ягона реестрида белгиланган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги давлат хизматларини доимий яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида давлат хизматларини кўрсатиш;
  • фуқаролар доимий яшаш ёки вақтинча турган жойига чиққан ҳолда автотранспорт воситасини планшет орқали кўрикдан ўтказиш, автотранспорт воситаси ҳужжатларини жойида ўрганиш ҳамда автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтгани тўғрисидаги гувоҳнома ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиларини фуқаро яшаш манзилига почта орқали ёки хизмат кўрсатувчи ходим борган ҳолда етказиб бериш.

Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ ID-карта

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made