Аёллар ўртасидаги Уимблдон финалчилари аниқ бўлди

Спорт

image

2026 йилги Уимблдон чемпионатида аёллар ўртасидаги яккалик баҳслари финалчилари маълум бўлди. Унда Чехиянинг икки теннисчиси баҳс олиб боради.

Кеча, 9 июль куни бўлиб ўтган ярим финал баҳсларида икки нафар чехиялик теннисчи ғалаба қозониб, бош соврин учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Биринчи ярим финалда Каролина Мухова америкалик Коко Гауффни 6/2, 1/6, 7/6 ҳисобида мағлуб этди. Муросасиз кечган учрашув 2 соат 35 дақиқа давом этди.

Иккинчи ярим финалда эса Линда Носкова украиналик Марта Костюкни 6/4, 6/4 ҳисобида енгиб, фаолиятида илк бор “Катта дубулға” турнирининг финалига чиқди. Ушбу баҳс 1 соат 19 дақиқа давом этди.

Каролина Мухова бундан аввал 2023 йилги “Ролан Гаррос” финалигача етиб борган, аммо ҳал қилувчи баҳсда мағлуб бўлган эди.

Шу тариқа, тарихда илк бор Уимблдон аёллар ўртасидаги яккалик баҳслари финалида икки нафар чехиялик теннисчи ўзаро куч синашади.

Эътиборлиси, 2023 ва 2024 йилларда ҳам Чехия вакилалари Маркета Вондроушова ва Барбора Крейчикова Уимблдон бош совринини қўлга киритган эди. Амалдаги чемпион эса польшалик Ига Швёнтек ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг