Аёллар ўртасидаги “Ролан Гаррос” ғолиби аниқланди

Спорт

image

Кеча, 7 июнь куни теннис бўйича Франция очиқ чемпионати аёллар ўртасидаги финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда дунёнинг саккизинчи ракеткаси бўлмиш Мирра Андреева мавсумдаги иккинчи “Катта дубулға” турнири “Ролан Гаррос” ғолиблигини қўлга киритди.

Финал учрашувида россиялик теннисчи жаҳон рейтингида 114-ўринни эгаллаб турган поляк Майя Хвалинскани мағлуб этди. Учрашув 6/3, 6/2 ҳисобида якунланди. Теннисчилар кортда 1 соат 23 дақиқа ҳаракат қилди.

Бу орқали, Андреева 12 йил ичида “Ролан Гаррос”да ғалаба қозонган илк россиялик теннисчи бўлди. Охирги марта бу натижага 2014 йилда Мария Шарапова эришган эди.

Шу билан бирга, Андреева XXI асрда “Катта дубулға” ғолиби бўлган энг ёш теннисчилар орасида учинчи ўринни эгаллади. Ундан ёшроқ чемпионлар фақат Мария Шарапова (17 ёш ва 76 кун, Уимблдон-2004) ва Эмма Радукану (18 ёш ва 302 кун) ҳисобланади.

Амалдаги турнирда Андреева кетма-кет Франция вакили Фиона Ферро, испаниялик Марина Бассолс-Рибера, чехиялик Мари Бузкова, швейцариялик Жил Тейхманн, руминиялик Сорана Кирстеа ва украиналик Марта Костюкни мағлуб этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция “Ролан Гаррос” Мирра Андреева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг