Аёл киши номидан товламачилик қилган йигит ушланди
3-саҳифа
−
18 Март 2022
6993Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида Telegram'да аёл киши номидан профил очиб, товламачилик қилган эркак ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Янгийўл шаҳрида яшовчи 25 ёшли Д.З. Telegram ижтимоий тармоғида “Бабаджанова” (аёл киши номига очилган) профили эгаси билан танишиб, у билан бир қанча вақт мулоқот қилади.
Жараёнда “Бабаджанова” аккаунти эгаси ўзини аёл киши деб таништириб фуқаро Д.З.га бир нечта аёлларнинг беҳаё лавҳалари акс этган видеоларни юборади. Д.З. ҳам унга жавоб беради ва тармоқ орқали виртуал муносабат ўрнатилади.
Шундан сўнг, “Бабаджанова” аккаунтидаги номаълум шахс фуқаро Д.З.га у билан бўлган шахсий ёзишмаларни ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик ва шарманда қилмаслик эвазига дастлаб 200 минг сўм пулларни пластик карта орқали олишга эришади ва орадан вақт ўтиб яна 100 АҚШ доллари талаб қилади.
Д.З.нинг аризасига асосан Янгийўл шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган қидирув тадбири натижасида – аёл киши номига профил очиб, фуқаролардан шахсий ёзишмаларни тарқатмаслик эвазига пул талаб қилиб келаётган, Тошкент шаҳрида яшовчи 2003 йилда туғилган М.З. (эркак) ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.З.га нисбатан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь