75 ёшли аёл биринчи фарзандини дунёга келтирди
Олам
−
19 Октябрь 2019 15585 1 дақиқа
Ҳиндистоннинг Ражастан штатида яшовчи Прабҳа Деви 75 ёшида биринчи фарзандини дунёга келтирди ва у тарихдаги энг кекса оналардан бири бўлди. Бу ҳақда Sun хабар бермоқда.
Боланинг отаси 80 ёшда. Қизалоқ ҳомиладорликнинг еттинчи ойида туғилган, вазни 700 граммдан камлиги учун шифокорлар уни кесарча усулда она қорнидан олди.
"Ҳомиладорлик пайтида асоратлар бўлган, шунинг учун биз кесарча усулни ўтказишга қарор қилдик. Биз оналар ва болаларнинг ҳаётини хавф остига қўёлмадик", дейди доя Aбҳилаша Кинкер.
Янги туғилган чақалоқ реанимация бўлимига ётқизилган. У керакли вазнга эга бўлмагунча шифокорлар назорати остида бўлади. Чақалоқнинг онаси табиий йўл билан туғиш учун бир неча йиллик муваффақиятсиз уринишлардан сўнг, ИВФ билан мақсадига эришди.
Оиланинг асраб олинган фарзанди борлигига қарамай аёл фарзанд дунёга келтириш орзусидан воз кечмади.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь