“Аякс” посбони ЙТҲга учради
Спорт
−
22 Март 2022
9346Нидерландиянинг “Аякс” футбол клуби ҳамда Камерун терма жамоаси дарвозабони Андре Онана жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учради.
Воқеа Камерунда дарвозабон миллий терма жамоа лагерига кетаётган вақтда содир бўлган. Тўқнашув натижасида иккала машина ҳам жиддий шикастланган бўлса-да, футболчи жароҳат олмаган. Андре Онана ЖЧ-2022 саралаши доирасида Жазоирга қарши иккита ўйинда иштирок этишга тайёр.
Онана “Барселона” тарбиялнувчиси ҳисобланади. У 2015 йили 150 000 минг евро эвазига Аместердамнинг “Аякс” жамоаси сафига келиб қўшилган. Жорий мавсумда Нидерландия чемпионатида Онана 4 учрашувда майдонга тушди ва 8 гол ўтказиб юборди.
Маълумот ўрнида, Камерун ва Жазоир терма жамоалари ўртасидаги биринчи ўйин жорий йилнинг 25 март куни, иккинчи ўйин 29 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь