“Аякс” посбони ЙТҲга учради

Sport

image

Нидерландиянинг “Аякс” футбол клуби ҳамда Камерун терма жамоаси дарвозабони Андре Онана жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Воқеа Камерунда дарвозабон миллий терма жамоа лагерига кетаётган вақтда содир бўлган. Тўқнашув натижасида иккала машина ҳам жиддий шикастланган бўлса-да, футболчи жароҳат олмаган. Андре Онана ЖЧ-2022 саралаши доирасида Жазоирга қарши иккита ўйинда иштирок этишга тайёр.

Онана “Барселона” тарбиялнувчиси ҳисобланади. У 2015 йили 150 000 минг евро эвазига Аместердамнинг “Аякс” жамоаси сафига келиб қўшилган. Жорий мавсумда Нидерландия чемпионатида Онана 4 учрашувда майдонга тушди ва 8 гол ўтказиб юборди.

Маълумот ўрнида, Камерун ва Жазоир терма жамоалари ўртасидаги биринчи ўйин жорий йилнинг 25 март куни, иккинчи ўйин 29 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Маъруф Абдумаликов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

179

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends