Равшан Эрматов Одил Аҳмедов жамоасининг ОЧЛдан ўрин олган ўйинини бошқаради

Спорт

image

Ўзбекистонлик бир қатор ҳакамлар Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувларда ишлаш учун таклифлар олишди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар тарқатди.
 
Жумладан, ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган баҳсда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси ўз майдонида БААнинг “Ал-Айн” клубини қабул қилади. Мазкур ўйинни Валентин Коваленко бошқариб боради. Унга қанотларда Андрей Цапенк ва Темур Гайнуллин ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам ҳам Ўзбекистондан - Азиз Асимов.  “Ал-Ҳилол” – “Ал-Айн” учрашуви 6 май куни Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.
 
7 май куни Япониянинг “Кавасаки Фронтале” жамоаси Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубини қабул қилади. Бу учрашувни Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам – Шерзод Қосимов.
 
Шу куни Тайландда бўлиб ўтадиган “Бурирам Юнайтед” – “Урава Ред Даймондс” (Япония) учрашувида эса бош ҳакам сифатида Ильгиз Танташев ишлайди. Унга қанотларда Ҳусниддин Шодмонов ва Руслан Серазетдиновлар ёрдам беришади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОЧЛ Равшан Эрматов

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг